07:56 / 31.10.2016
6603

Жорий йилдаги Хэллоуин байрамининг энг машҳур қаҳрамонлари Клинтон ва Трамп бўлди

Фото: tvzvezda.ru

Жорий йилда АҚШда Хэллоуин байрами сайловолди пойгасининг энг қизғин палласига тўғри келди ва бу ҳолат америкаликларнинг байрамга кийим танлашларида ўз сўзини айтди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. 

Бу йил "барча авлиёлар кунида" айнан АҚШ президенти лавозимига номзодлар –  Хиллари Клинтон и Дональд Трамп энг машҳур қаҳрамонларга айландилар. Мисол учун, машҳур қўшиқчи Кэтти Перри Хиллари Клинтон қиёфасига кирди ва Клинтонга айланиш жараёни суратларини инстаграмда жойлаштирди. 

Таниқли британиялик журналист Жемима Хон эса Лондондаги UNICEF Halloween Ball кечасига Дональд Трамп қиёфасида ташриф буюрди.

Top