22:26 / 01.11.2016
6771

АҚШда мактаб автобуси иштирокида қурбонли ЙТҲ содир бўлди

Фото: © AP

АҚШнинг Балтимор шаҳрида мактаб ва шаҳар четида қатнайдиган автобуслар ўртасида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида олти киши ҳалок бўлди ва ўн нафарга яқин киши яраланди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Полиция авария ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва мактаб автобусида ҳеч ким бўлмаганлигини қайд этди. Бошида автобус бошқа автомобилга урилади, сўнгра қабристон ичига кириб кетиб, симёғочга бориб уради. Шундан сўнг иккинчи автобус пайдо бўлади.

Мактаб автобуси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Унинг ортида ўтирган ёрдамчи тирик қолган.

Балтимор полицияси вакили Ти Жей Смитнинг айтишича, шаҳар четида қатновчи автобус салонида бўлган 10 нафар киши жароҳатланган ва маҳаллий шифохонага ётқизилган. Полиция вакилининг гапига кўра, автобус ҳудди портлатилган ҳолга келиб қолган.

Айни дамда авария жойида воқеага ойдинлик киритиш мақсадида терговчилар иш олиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб маълум қилинишича, асфальтда фавқулодда тўхташ излари кўринмаган.

 

Top