Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 8 симсиз қувват билан таъминланади
Apple компанияси 2017 йилда ишлаб чиқарадиган iPhone қурилмалари симсиз зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Nikkei ресурсининг хабар беришича, Apple билан энг йирик шартнома имзолаган Foxconn компанияси ана шундай моделлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Янги смартфонлар 2017 йилнинг сентябрида тақдим этилади. Қурилмалар iPhone 7'дан жиддий фарқ қилгани учун улар iPhone 7s эмас, iPhone 8 номини олади.
Симсиз зарядлаш технологияси бу йилги смартфонларда кутилган эди, ахир технология асосий рақиб Samsung'нинг флагманлари томонидан қўлланади. Бироқ Apple, афтидан, янги технологияни татбиқ этишни кейинги йилга қолдиришга қарор қилган.
Foxconn ҳозирда заряд модуллари рентабеллигига эришишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, компания ишлаб чиқариш ҳажмини керакли даражага кўтариши керак.
Apple ва Foxconn бу борада ҳеч қандай изоҳ беришмади.
Бундан аввал iPhone 8 қурилмаларига OLED-экранлар қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026