Италия тарихидаги илк аёл вазир ҳаётдан кўз юмди
Италия республикасининг биринчи аёл вазири, Қаршилик ҳаракати аъзоси Тина Ансельми она шаҳри Кастельфранко шаҳрида 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.
17 ёшида нацистларнинг одамларни оммавий қатл этишига тирик шоҳид бўлган Ансельми Қаршилик ҳаракатига қўшилишга аҳд қилган эди. У партизанлик гуруҳларидан бирида жанг қилди ва ўшандаёқ Насроний-демокрак партия сафига кирди.
1968 йилда у илк бор миллий парламент аъзоси сифатида сайланди ва унда 1992 йилгача фаолият юритди.
1976 йил 29 июлида Ансельми Италия ҳукуматида вазирлик лавозимига эга бўлган илк аёл бўлди. У Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири сифатида ишлади. Кейинчалик соғлиқни сақлаш вазирлигига раҳбарлик қилган Ансельми ҳозирги Миллий соғлиқни сақлаш хизмати асосчиларидан бири бўлди. Ансельми бир неча маротаба Италиядаги айрим сиёсий кучлар томонидан ҳукумат раҳбарлигига салоҳиятли номзод сифатида кўрилган эди.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
14:38 / 30.10.2024