Жаҳон | 08:55 / 01.11.2016
14689
1 дақиқада ўқилади

Обама ва унинг рафиқаси Майкл Жексоннинг қўшиғига рақсга тушдилар

Фото: The Telegraph

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама Оқ уйда Хэллоуин байрамига охирги марта рақсга тушдилар. Обама жуфтлиги рақс учун Майкл Жексоннинг Thriller қўшиғини танлади, деб хабар бермоқда CNN.

Бу ҳолат акс этган роликда Барак ва Мишель Обама Жексоннинг ушбу қўшиққа ишланган клипидаги қаҳрамонларга монанд рақс ҳаракатларини бажаришганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, ҳарбийларнинг оилалари билан тўлган зал уларни жўшқин қўллаб-қувватлаган.

Соғлом овқатланиш тарафдори бўлган Мишель Обама меҳмонларга бир кунга ўзи тарғиб қилувчи қоидаларни унутишга рухсат берди ва турмуш ўртоғи билан бирга меҳмонларга шоколад конфеталари улашди.
 

Мавзуга оид