00:41 / 02.11.2016
21634

Америка-Мексика чегарасидаги 3 дақиқалик дийдорлашув (видео)

Мексика ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги чегарада якшанба кунлари бир-биридан ажралган оила аъзолари 3 дақиқа давомида кўришиб, дийдорлашишлари мумкин. 

Бу ана шундай учрашувларга рухсат бериладиган ягона жойдир. Бир томондан АҚШдан депортация қилинган кишилар туради, бошқа томондан эса - АҚШдан депортация қилинишдан қўрқадиганлар. 

"Бу жуда ажойиб. Кўп йиллар давомида кўрмаган синглим билан учрашиш биз учун энг қувончли воқеа", - дейди аёллардан бири. 

АҚШ президенти Барак Обама 11 миллион ноқонуний муҳожирга нисбатан депортация таҳдидини юмшатиш ва ўз ватанларидаги оила аъзоларини зиёрат қилиш имкони пайдо бўлиши учун ислоҳотларни йўлга қўйишга ҳаракат қилди. Бироқ бундай уринишлар боши берк кўчада қолиб кетди, депортациялар сони эса ўсиб кетди.

"Оналар орзулари" асосчиси ижтимоий фаол Роберто Вивар нафрат ва бўлиниш Қўшма Штатлар нуфузига "доғ" тушираётганини таъкидлади. 

"Биз ўзимиздан сўраймиз: "АҚШга нима бўлди? Бундай нафрат, ирқчиликни кўриб, 1960-йилларга қайтаётганимизга гувоҳ бўляпмиз. Ҳозир 2016 йил ва биз жойимиздан умуман силжимадик".

 

Top