Екатеринбургда расман ОИВ эпидемияси эълон қилинди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида расман Одам иммунтанқислиги вируси эпидемияси эълон қилинди. Бунга шаҳарда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳар 50 кишидан бири ушбу касаллик билан хасталанган, деб хабар қилмоқда Ura.ru сайти.
Вазиятнинг жиддийлашиб бораётгани ҳақида Екатеринбург шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари биринчи ўринбосари Татьяна Савинова маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, 100 минг кишидан 1826 киши, яъни Екатеринбург аҳолисининг 1,8 фоизи касалланган.
«Биз аллақачон, кўрсаткич 1 фоиздан ошган вақтда инфекциянинг умумийлашган даражасига чиққан эдик», — дея қўшимча қилган Савинова.
Екатеринбургда ОИВ инфекцияси билан боғлиқ жами 26693 ҳолат рўйхатга олинган. Бироқ булар расман маълум бўлганларидир, — ҳақиқий касалланганлар сони бундан кўпроқ бўлиши аниқ.
Вируснинг тарқалиши гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳамда бетартиб жинсий ҳаёт (тегишли равишда 52 ва 46 фоиз) кечириш воситасида юз бермоқда. Россияда бир жинсли алоқалар воситасида бу касаллик жуда кам тарқалиши таъкидланган.
Мавзуга оид
13:50 / 22.10.2024
Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024