Жаҳон | 12:34 / 02.11.2016
4163
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда кучли тўлқинлар натижасида кема ҳалокатга учради

Фото: The Jakarta Post

Индонезиянинг Батам оролида кема ҳалокати натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 34 киши бедарак йўқолди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилларининг хабар беришича кема бортидаги 38 киши қутқариб қолинган. Бу ҳақида The Jakarta Post маълум қилди

Кема Малайзиянинг Жохор-Бару (Жохор штати) портидан Индонезия томон йўл олган бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кема кучли шамол ва тўлқинлар натижасида ағдарилиб кетган. 

Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаб юборишди. Асосий сабаблардан бири сифатида индонезиялик муҳожир-ишчиларни ташиётган кеманинг меъёрдан ортиқ юкланганлиги кўрсатилмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид