Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марсда металл шарча топилди
Фото: NASA / JPL-Caltech / LANL / ASU
Curiosity марсоходи Марснинг Шарп тоғида думалоқ шаклга эга металл метеорит аниқлади. Бу ҳақда Gizmodo хабар бермоқда.
Ровер метеоритни ўтган ҳафтада аниқлаган. Жисм Egg Rock (Тухум қоя) деб номланди ва диаметри 4 сантиметрни ташкил қилади. Метеорит думалоқ шаклни Марс атмосферасида тушиши натижасида олган.
Металл фазо жисми сайёра сиртида бир неча миллион йил ётган. У Қизил сайёра сиртида кислород йўқлиги сабабли яхши сақланиб қолган.
НАСА Curiosity марсоходи Марсга 2011 йилда жўнатилган. У Марсга 2012 йил 6 августда Гейл кратери ҳудудида қўнган.
Шарп тоғи Гейл кратери марказида жойлашган ва 5,5 км баландликка эга. Кратернинг катталиги диаметрда 150 км дан каттароқ бўлиб, ёши 3,5 млрд йил дея баҳоланади. Унинг туби емирилишга учраган чўкинди жинслар билан қопланган. Қадимда кратернинг энг чуқур қисмлари сув билан тўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025