![](http://storage.kun.uz/source/1/3I_jMT25oSds6CZdOKVT9s1tuKS3vJjH.jpg)
Фото: © AFP
ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ҳамон Ироқнинг Мўсул шаҳрида, деб ёзмоқда Британиянинг The Independent нашри.
Ироқ Курдистони президенти маъмуриятининг раҳбари Фуад Ҳусайннинг айтишича, ҳукумат бир неча манбаларидан «ал-Бағдодий ўша ерда эканини билади, агар у ўлдирилса, ИШИД тизими барбод бўлиши аниқ».
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ал-Бағдодийнинг Мўсулда бўлиши шаҳарни жангарилардан озод этиш вазифаси бирмунча мураккаблашади.