Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореядаги сиёсий можаро палласида ҳукумат раҳбари ўзгартирилди
Жанубий Корея Республикаси давлат раҳбари Пак Кин Хе, мамлакат Вазирлар маҳкамаси раислигига Ким Бён Жунни тайинлади, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги. У бу лавозимда Хван Гё Ан ўрнини эгаллаган.
Бундан ташқари, молиявий хизматлар комиссиясига раҳбарлик қилган Им Жон Юн молия вазири бўлган. Жамоат хавфсизлиги вазири лавозимини Пак Син Чжу эгаллайди.
Ҳукуматдаги ўзгаришлар, мамлакат президенти ва унинг дугонаси Цой Сун Сил аралашиб қолган можаролардан сўнг, жамоатчиликнинг босими туфайли амалга оширилган.
Бундан аввал, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўзининг етакчи ёрдамчиларининг истеъфосини сиёсий можаро сабаб ишдан олгани хабар қилинган эди. Бунга президент дугонасининг давлат ишларига аралашгани борасидаги гумонлар можарони келтириб чиқарган, кейинчалик, Цой Сун Сил ҳибсга ҳам олинган эди.
Мавзуга оид
15:35 / 14.01.2021
Жанубий Корея олий суди мамлакат собиқ президентини 20 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукмни тасдиқлади
21:39 / 10.07.2020
Жанубий Кореянинг собиқ президентига тайинланган қамоқ муддати 13 йилга қисқартирилди
09:40 / 24.08.2018
Жанубий Корея собиқ президентининг қамоқ муддати 25 йилгача оширилди
12:00 / 20.07.2018