Жанубий Корея собиқ президентига яна 8 йил муддат қўшиб берилди
Жанубий Корея суди мамлакатнинг собиқ президенти Пак Кин Хега бюджетни ўзлаштиргани ва парламент фаолиятига аралашгани учун қўшимча 8 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда «Ёнҳап» агентлиги хабар тарқатган.
Сеул марказий суди унга аллақачон 24 йиллик қамоқ жазосини тайинлаганди.
Пак хоним коррупция жиноятини содир этган, Миллий разведка хизматидан қарийб 30 млрд. вон (26.49 млн. АҚШ доллари) миқдорида давлат маблағларини ўзлаштириш учун собиқ ёрдамчилари билан тил бириктирган. Шунингдек, парламентар сайлов фаолиятида коррупцион жиноятга қўл урган. 66 ёшли собиқ давлат раҳбари унга қўйилган айбни рад этди ва судда иштирок этмади. Унга апрель ойида қуйи суд томонидан порахўрлик, лавозимни суиистеъмол қилиш, мажбурлаш айбловлари қўйилди.
Жанубий Кореяда коррупция можароси 2016 йил октябрда, матбуотда Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Сил фондига маблағ ўтказиш эвазига йирик корпорациялар, хусусан Samsung ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақидаги хабарлар чоп этилганидан сўнг авж олганди. Цой Сун Сил юқори давлат лавозимига эга бўлмаган ҳолда президент маъмурияти ишларига аралашган.
Пак Кин Хе 2017 йил апрелида қўлга олинган. Унга коррупция, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, давлат маълумотларини ошкор қилиш каби 18та модда бўйича айблов эълон қилинган.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024