Жаҳон | 08:06 / 03.11.2016
8482
1 дақиқада ўқилади

Италияда яна бир кучли зилзила содир бўлди

Фото: © Flickr/ Matt Katzenberger

Италиянинг марказий туманларида янги ерости силкиниши қайд этилди. Маҳаллий вақт билан 01:35 (Тошкентда 05:35)да юз берган зилзила Рим шаҳрида ҳам сезилган, деб хабар қилмоқда РИА “Новости” агентлиги.

Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институти (Ingv) маълумотларига кўра, зилзила кучи 4,8 баллни ташкил этган, унинг маркази Мачерата вилоятида бўлган. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида хабарлар йўқ. 

АҚШ Геология хизмати (USGS) Пьеве-Торина коммунасидан 4км жануби-ғарбида 5 баллик ер силкиниши рўй берганини таъкидламоқда. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид