Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров Эрдўғандан жангариларни экстрадиция қилишни илтимос қилди
Туркияда, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг баёнот беришича, Чеченистонда фаолият юритган жангариларнинг 3 нафар етакчиси ушланган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, Махран Саидов, Асланбек Вадалов ва Тархан Газиев ҳибсга олинган.
«Улар Чеченистонда фаолият олиб борган жангариларнинг етакчилари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири кўплаб қўпорувчиликлар, ҳарбийлар, полиция ҳамда фуқароларни ўлдиришга оид жиноятларни содир этгани ва ташкиллаштирганига оид рад этиб бўлмас маълумотлар бор. Буларнинг бари бераҳмларча амалга оширилган», — дейилади хабарда.
Қодиров, шунингдек, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғандан жангариларни экстрадиция қилишни сўраган.
«Сизга жиноятчиларни экстрадиция қилиш масаласини ижобий ҳал қилиш масаласи билан мурожаат қиламан. Бу террорчиларни суд қилиш ва қонунда белгиланган тартибда жазога тортишга имкон берган бўлур эди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026