Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда 29 та машина тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Руминияда юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши ҳалок бўлди. Бухарест-Констанца автомобиль йўлида, Лехлиу аҳоли пункти яқинида 29 та машина, жумладан иккита микроавтобус ва бир юк машинаси тўқнашди.
Ҳаммаси бўлиб ЙТҲга 60 киши тушган. Улардан 40 дан кўпроғи жароҳат олиб, шифохонага етказилганлар. Воқеа жойида 100 дан кўпроқ қутқарувчи иш олиб борган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга об-ҳаво шароитларига (қуюқ туман) мос келмаган тезликда ҳаракатланиш сабаб бўлган. Терговчилар йўлда бир-биридан 3-4 метр узоқликда иккита турли тўқнашув юз берган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, автотураргоҳдан йўлга эҳтиётсизлик билан чиққан ва бир қатор тўқнашувларни келтириб чиқарган ҳайдовчи ЙТҲнинг бирламчи сабабчиси бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026