Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондан Урганчга поезд қатнай бошлайди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Андижон шаҳридан Тошкентга № 94/93 тезюрар поездлари қатновини йўлга қўяди.
«9 ноябрь куни № 94/93 тезюрар поезди Андижон-Тошкент йўналишида қатнай бошлайди», дейилган «Ўзтемирйўловчи» АЖ сайтида.
Поезд ҳафтанинг чоршанба кунлари Тошкентдан соат 13:00да чиқиб, Андижонга соат 19:10да етиб боради. Андижондан Тошкентга қайтиш эса ҳафтанинг шанба кунларида амалга оширилади: соат 22:15да йўлга чиққан поезд якшанба куни эрталаб соат 05:16да пойтахтда бўлади.
10 ноябрь куни Андижон-Урганч йўналишида №393/394 рақамли янги поезд қатнови йўлга қўйилади.
Поезд Андижондан пайшанба куни соат 08:05да йўлга чиқиб, жума куни соат 08:00да Урганчда бўлади. Хоразмдан жума куни соат 19:20да ортга қайтган поезд шанба куни соат 19:10да Андижонда бўлади.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026