Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия зилзиладан кейин яна бир табиий офат гирдобида қолди
Италияда кучли бўрон оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Табиий офат Рим ва пойтахт жойлашган Лацио вилоятига тўғри келди. Рим марказида кучли шамол оқибатида иншоотларга анчагина шикаст етган. Маълум қилинишича, уйларнинг юқори қаватлари қисман вайрон бўлган.
Ҳалок бўлганлардан бири ҳиндистонлик 25 ёшли йигит бўлган. Унга ибодатхонадан ажраб чиққан карниз бўлаги теккан. Яна бир қурбон Римдан шимолда жойлашган Чезано шаҳрида яшовчи 61 ёшли эркак бўлган. Унинг ҳалок бўлишига шамол билан қўпориб ташланган дарахт сабаб бўлган.
Шунингдек, бўрон оқибатида Италиянинг марказий шаҳарларининг кўплаб кўчалари сув остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрда Италияда 6,5 магнитудали зилзила юз берганди. Зилзила кучи бир неча марказий туманларда сезилган. Зилзила маркази Римдан 132 км узоқликда бўлган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026