22:38 / 08.11.2016
15047

Telegram’дан фойдаланувчи биринчи зарарли дастур аниқланди

Фото: © RIA

Жиноятчилар томонидан Telegram мессенжерини қўллаб, 5 минг рубль миқдорида пул талаб қилинадиган биринчи зарарли дастур аниқланди. Бу ҳақда антивирус дастурлари яратиш билан шуғулланувчи "Лаборатория Касперского" компаниясига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда
 
Зарарли дастур матнли ва график файлларни шифрлайди. У Telegram боти ҳисобланади. Дастур яратувчилари мессенжер сервисларидан ботни идентификация қилиш учун уникал токен (фойдаланувчини авторизация қилиш, электрон ёзишмаларни ҳимоялаш, ахборот ресурсларига масофадан хавфсиз кириш ва шахсий маълумотларни ишончли сақлашга хизмат қилувчи) олишди ва уни дастурга киритишди.

Натижада дастур мессенжернинг оммавий API’сини қўллаб, жиноятчилар билан алоқани қўллаб-қувватлаши мумкин. Мисол учун, дастур кибержиноятчиларни компьютер зарарлангани ҳақида хабардор қилиш учун берилган рақамли чатга хабар юборади.

"Агар сиз бу дастурнинг қурбонига айланган бўлсангиз, сиздан жиноятчиларга пул тўламасликни сўраймиз", деб айтди компания ходими Федор Синицин.

 

Top