Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Turkish Airlines халқаро рейсларни бекор қилмоқда
Фото: salamnews.org
Туркиянинг энг йирик авиакомпанияси Turkish Airlines мижозлар камайгани сабабли 17 та халқаро рейсни бекор қилишга қарор қилди. "Haberler" янгиликлар порталининг маълум қилишича, рейслар бекор қилиниши билан 30 та йўловчи самолёти фойдаланишдан чиқарилади.
Бундай қарорнинг қабул қилинишига иқтисодий қийинчиликлар ва террорчилик ташкилотларининг фаоллиги сабаб деб кўрсатилмоқда, шу сабабли Turkish Airlines’нинг мижозлари сони камайиб кетган. Таъкидланишича, бу чораларни ҳозирча қишки мавсумга киритиш режалаштирилган. Самолётлар компанияга даромад келтириши учун парвоз қилиши керак, деб ҳисобланади, лайнернинг ерда бекор туриши эса молиявий йўқотишларга олиб келади. Бироқ авиакомпания учун ҳозирги шароитларда рейсларнинг бекор қилиниши маъқулроқ вариант кўринади.
Фойдаланишдан чиқарилган Airbus А330-200 самолётларидан 12 таси Анқара аэропортига етказилди. Улар қишки мавсумда ишламайдиган иккинчи халқаро терминалга олиб бориб қўйилган. Тахмин қилинишича, бу самолётлар салт туриш вақтида техник кўрик ва модернизациядан ўтади. Ҳаммаси бўлиб компания паркида 298 та самолёт мавжуд.
Бекор қилинган халқаро рейслар орасида Жазоир, Дания, Франция, Германия, Эрон, Италия, Иордания, Голландия, Нигерия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Украина ва Қирғизистон билан парвозлар бор. Давлат ичида эса Эскишеҳир, Токат, Эрдемит, Ушак ва Сиирт шаҳарларига рейслар амалга оширилмайди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026