19:59 / 09.11.2016
15731

Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум бўлди

Осиё Футбол Конфедерацияси 2016 йилги мавсум якунига кўра энг яхши футболчи номини қўлга киритиши мумкин бўлган номзодлар номини эълон қилди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар берди. 

Йилнинг энг яхши эркак футболчиси номинациясида уч футболчи ўрин олишган. Улар Умар Абдулраҳмон (БАА), Ҳаммади Аҳмад (Ироқ) ва Ву Леидир. Абдулраҳмон жамоаси "Ал Айн" билан Осиё чепионлар лигаси финалига қадар етиб келди. Ҳаммади эса ОФК кубогида жамоаси билан финалда ғолиб чиқди. У турнир тўпурари бўлишдан ташқари, финал баҳсида ғалаба голини уришга ҳам муваффақ бўлди. "Шанхай СИПГ" футболчиси Ву Леи ҳам ғолиб бўлишга асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралмоқда. 

Аёллар номинациясида эса икки нафар австралиялик қиз Каитлин Фурд ва Лиза де Ванна номзоди ҳам кўрсатилган. Шунингдек, Хитойлик Тан Руйин ҳам йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида Сервер Жепаров икки маротаба тенгсиз топилган. 

Ғолибларни тақдирлаш маросими 1 декабрь куни Абу Даби шаҳрида ўтказилади.

Top