Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари
9 ноябрь туни ва 10 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбекистон МДҲ давлатларини ўз транспорт тизимидан биргаликда фойдаланишга таклиф қилди
Фото:© Sputnik
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Носиров МДҲ давлатларини Ўзбекистоннинг ривожланган транспорт тизимидан биргаликда фойдаланишга таклиф қилди.
>>> Батафсил.
Клинтон АҚШ президентлиги сайловларида мағлуб бўлганини тан олди
Фото: Getty Images
Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги сайловларидаги мағлубиятини тан олди. Собиқ биринчи хоним Манхэттен марказидаги "Нью-Йоркер" меҳмонхонасида журналистлар билан мулоқот қилди.
>>> Батафсил.
БМТ бош котиби Трампни ғалаба билан табриклади
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Дональд Трампни АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалаба билан табриклади.
>>> Батафсил.
Калифорнияда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди
Фото: © AP
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг иккита қирувчи-бомбардимончи F/A-18 Hornet самолёти Калифорния штати Сан-Диего шаҳри осмонида тўқнашиб кетди.
>>> Батафсил.
Трамп Исроил бош вазирини учрашишга таклиф қилди
Фото: zn.ua
АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб бўлган Дональд Трамп Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашди.
>>> Батафсил.
Трампнинг ғалабаси сайёрамизнинг энг бой одамларининг 41 млрд доллар йўқотишига олиб келди
Фото: © AFP
Дональд Трампнинг АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалабаси туфайли сайёрамизнинг энг бой одамларининг давлатлари 41 млрд долларга камайди.
>>> Батафсил.
Америкалик машҳур ёзувчи Трамп ғалабасидан кейин интернетда бошқа пайдо бўлмаслигини айтди
Фото: Philly.com
Америкалик машҳур ёзувчи, АҚШ президентлиги сайловларида Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган Стивен Кинг Дональд Трамп ғалабасидан кейин интернет-ҳудуддан кетишини маълум қилди.
>>> Батафсил.
Lenovo компанияси янги смартфонини тақдим қилди
mototola.com.cn
Мобиль электроника бозорида босқичма-босқич ривожланишга қарор қилган Lenovo компанияси янги смартфони – Moto M’ни тақдим қилди.
>>> Батафсил.
Видео: Дубайдаги товушдан тез ҳаракатланувчи поезд қандай ишлайди?

Hyperloop One компаниясининг расмий каналида ваакумли поезд ҳақида унча катта бўлмаган тизер эълон қилинди.
>>> Батафсил.
Ўзбекистон бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда қатнашади

17−26 ноябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида V жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтади.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
13:19
БМТ Исроилни гуманитар ташкилотлар лицензияларини бекор қилмасликка чақирди
22:32 / 28.12.2025
БМТнинг вазифасини АҚШ бажармоқда – Трамп
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025