Жаҳон | 22:29 / 10.11.2016
6549
1 дақиқада ўқилади
Буюк Британия бош вазири Трамп билан гаплашиб олди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ITV телеканали хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, суҳбат 10 ноябрь куни 14:00 ( Тошкент вақти билан 19:00) атрофида кечган.
Press Association агентлигининг маълум қилишича, суҳбатнинг аниқ кечганини Даунинг-стритдаги манба тасдиқлаган. Суҳбат давомида Дональд Трамп Тереза Мэйга имкон бўлиши билан “ташриф буюришини айтган”.
Суҳбат расмий равишда тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
10:28 / 27.08.2021