Жамият | 12:55 / 10.11.2016
19742
1 дақиқада ўқилади

Фото: 50 минг хитойлик ижросида синхрон рақс

Фото: Reuters

Хитойнинг 14та шаҳридан бўлган пенсионерлар мамлакат аҳолиси соғлиги ва фаровон турмуш тарзига жамоатчилик эътиборини қаратиш учун Чунцин шаҳрида кенг миқёсли тадбир ўтказди. The Daily Mail нашрининг хабар беришича, бу акция шаҳар майдонларида оммавий синхрон рақсга тушиш орқали ташкил этилган.

Жами бўлиб ушбу тадбирда 50 минг киши иштирок этган ва бир вақтда рақс тушувчилар сони бўйича дунё рекорди ўрнатилган.

Қолаверса, тадбир иштирокчилари майдонларга бир хил рангдаги либосларда чиқиб келишган. Суратлардан кўриш мумкинки, тадбирларда асосан аёл кишилар иштирок этган.

 

Мавзуга оид