Жаҳон | 07:33 / 10.11.2016
9250
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

Фото: © AP

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг иккита қирувчи-бомбардимончи F/A-18 Hornet самолёти Калифорния штати Сан-Диего шаҳри осмонида тўқнашиб кетди, деб хабар қилмоқда ABC News телеканали. Таъкидланишича, ҳодиса, ўқув парвозлари чоғида юз берган. 

Телеканал маълумотларига кўра, қирувчи самолётлар учувчиларидан бири катапульта қилишга ва Тинч океанига қўнишга муваффақ бўлган. Уни қидирув-қутқарув вертолёти қутқарган. Иккинчи учувчи ўз бошқарувидаги қирувчини ҳарбий база ҳудудига қўндирган. 

Иккала учувчи ҳам шифохонага ётқизилган ва ҳолати барқарор экани хабар қилинмоқда. Айни вақтда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид