Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсий ишлари туфайли хорижга кетган Таиланд тахти вориси мамлакатга қайтиб келди
Таиланд тахти вориси Маха Ватчиралонгкон Махидол жума куни хориж сафарида Бангкокка қайтиб келди. Бу ҳақда мамлакат армиясидаги манбага асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Бундан олдинроқ шаҳзода 1 декабрь куни тахтга ўтириши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Лекин октябрь ойида шаҳзода шахсий ишлари туфайли Германияга жўнаб кетди ва унинг маросимга тайёр бўлишига шубҳалар пайдо бўлди.
"Олий ҳазратлари бугун Германиядан Таиландга қайтиб келди ва кечқурун қироллик пиёда полки иштирокидаги тадбирга ташриф буюрди", дейилган хабарда.
Агентликка интервью берган экспертлардан бирининг айтишича, шаҳзоданинг қайтиши тахтга чиқиш маросимига тайёргарлик кўриш бўйича билдирилган шубҳаларни тарқатиб юборади.
Мавзуга оид
13:50 / 14.01.2026
Таиландда поезд устига қурилиш крани қулади: ўнлаб қурбонлар бор
13:56 / 13.01.2026
Пхукетда катер кема билан тўқнашиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди
11:27 / 15.12.2025
Таиланд ва Камбоджа жанговар ҳаракатларни давом эттирмоқда
13:28 / 12.12.2025