Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова ва Болгарияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
13 ноябрда Молдовада президентлик сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 7:00да очилди ва 21.00гача фаолият кўрсатади.
Давлат раҳбари лавозимига Россияни қўллаб-қувватловчи Социалистлар партияси номзоди Игорь Додон ва Европани қўллаб-қувватловчи партиялардан ягона номзод Майя Санду курашмоқда. Улар сайловларнинг 1-турида 9 номзод ичидан энг кўп овоз йиғишга муваффақ бўлишган.
2-турда сайловчиларнинг минимал иштирок этиши чегараси йўқ, сайловлар уларда иштирок этган сайловчиларнинг сонидан қатъи назар бўлиб ўтган ҳисобланади. Энг кўп овоз тўплаган номзод ғолиб бўлади.
Бундан ташқари, Болгарияда ҳам президентлик сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда. Бу ерда ҳам сайлов участкалари 7:00да очилиб, 21:00да ёпилади.
Бюллетенларга икки номзод – Болгар социалистик партияси ташаббус қўмитаси томонидан илгари сурилган Румен Радев ва "Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун" ҳукмрон партияси номзоди Цецка Цачева номи киритилган. Шу билан бирга, сайловчилар вице-президентни ҳам танлашади.
Мамлакатда 12 мингдан кўпроқ сайлов участкалари очилган, овоз бериш ҳуқуқига 6,8 млн киши эга.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026