18:27 / 14.11.2016
13316

Mercedes-Maybach ўзининг энг қиммат кабриолетини намойиш этди

Mercedes-Maybach янги кабриолетининг илк тизер тасвирларини намойиш этди. Автомобилнинг расмий тақдимоти 16 ноябрь куни Лос-Анжелес автосалонида бўлиб ўтади. S650 деб номланган автомашинадан чекланган миқдорда, атиги 300 дона ишлаб чиқарилади. У Daimler концерни тарихидаги энг ҳашаматли автомобиль бўлиши айтилмоқда. 
 
Янги модель, илк маротаба ўтган йили Франкфуртдаги моторшоуда намойиш этилган S-Class кабриолети негизида барпо этилади. Уни 6,0 литрли, бензинли V12 турбомотор ҳаракатга келтиради. Мотор қуввати 520 от кучини ташкил этади. 

Аввалроқ, Mercedes-Benz раҳбарияти яқин йилларда Maybach бренди остида дабдабали автомобиллар ишлаб чиқилиши мумкинлигини билдирган эди. Агар мазкур кабриолет билан ушбу лойиҳага старт берилган бўлса, автомобиль умуман янги платформада барпо этилади. Янги маҳсулотга Rolls-Royce Cullinan ва Lamborghini Urus каби машиналар рақобат қилиши кутилаяпти. Норасмий маълумотларга кўра, Maybach брендли йўлтанламаслар янги авлод GLS моделлари негизида ишлаб чиқилиши эҳтимол. 

 

Top