22:49 / 14.11.2016
7948

Samsung голографик телевизорлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

АҚШнинг патент ва савдо маркалари бўйича USPTO бошқармаси Samsung'нинг "Тасвир сифатини яхшилашни таъминлаш учун голографик дисплей ускуна ва воситалари"га олган патент буюртмасини сир тутган. Бу ҳақида 3-D News нашри хабар берди. 

Ҳужжатда кенг ҳажмли тасвирни шакллантиришнинг янги тизими ҳақида гап бормоқда. Samsung'да кўрсатилишича, анъанавий 3D-телевизорлар қўлланаётган технологияларга қараб, у ёки бу камчиликларга эга бўлади: бу узоқ вақт кўрилгандаги ёқимсиз ҳис-туйғулар ёки махсус кўзойнаклар тақиш зарурати ва бошқалар бўлиши мумкин. 

Samsung патентланаётган тизими юқорида қайд этилган камчиликлардан холи бўлади (кўзойнаклар бундан мустасно). У голографик 3D-эффектдан фойдаланишни кўзда тутади. Томошабин учун тасвир худди ҳавода учиб юргандек тасаввур уйғотади, уни кўриш учун кўзойнак талаб қилинади. 

Мажмуа лазер нур манбаи, бошқарув блоки, фазовий нур модулятори, шунингдек фойдаланувчини кузатиш блокини ўз ичига олади. Модулларнинг сўнггиси голографик тасвирни оптималлаштириш мақсадида кўзларнинг жойлашувини аниқлашга мўлжалланган. 

Патент буюртмаси жорий йилнинг январида берилган, бироқ ҳужжат эндигина чоп этилган. Таклиф қилинган тизимнинг амалга ошиш муддатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. 

 

Top