Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 2017 йили ЕИга аъзо бўлиб кириш масаласида референдум ўтказилади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кейинги йили мамлакатда Европа Иттифоқига кириш масаласида умумхалқ референдуми ўтказилиши мумкинлигини айтиб ўтди. У бу ҳақида бугун Анқарада қилган чиқиши чоғида гапирган.
"Сиз шуни истаётган бўлсангиз, бизга музокараларни тўхтатиш кераклигини айтишингиз мумкин. Буни тезроқ ҳал қилиш керак. Мен бош вазир ва ҳукумат вакиллари шоҳидлигида айтишим мумкинки, биз йил сўнгига қадаргина сабр қила оламиз, кейин эса халққа юзланамиз (референдум масаласи - таҳр. ТАСС)", - деган у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, "ЕИ ўзи берган ваъдаларни бажармаяпти ва ўзини тутуриқсиз тутмоқда".
Туркияда ўлим жазоси қайта тикланиши эҳтимоли ҳақидаги саволга Эрдўған аввал ҳам айтган фикрини тасдиқлаб жавоб қайтарган.
"Агар қонун лойиҳаси парламент тасдиғидан ўтса, у имзоланади. Аммо бу борада асосий гапни халқ айтади. Бу халқ тақдири Ғарб қўлида эмас", деган туркияликлар етакчиси.
Бундан бир кун олдин Европарламент раиси Мартин Шульц Анқара агар ўлим жазосини тикласа, қизил чизиқни босиб ўтиши ва ҳеч қачон ЕИга аъзо бўла олмаслиги ҳақида гапирганди.
"Агар Туркия ўлим жазосини қайтарса, ташкилотга аъзо бўлиб кириш бўйича музокаралар тўхтатилади", - дея қайд этганди у.
Қайд этиш керакки, Туркияда ўлим жазосини тиклаш масаласи мамлакатда 16 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уринишдан кейин юзага келди.
Эрдўған: Туркия ўз халқидан ЕИ аъзолиги бўйича фикрини сўрайди
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026