Жаҳон | 00:13 / 15.11.2016
11941
1 дақиқада ўқилади

Метеорологлар 2016 йил энг иссиқ йил бўлишини прогноз қилмоқдалар

Фото: © AP

Жаҳон метеорология ташкилоти (БМТнинг метеорология соҳасидаги ихтисослаштирилган ҳукуматлараро муассаса) 2016 йил эҳтимол об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Марокашда бўлиб ўтаётган иқлим бўйича саммитда ташкилот глобал ҳаво ҳарорати саноатлашиш давригача бўлган даражадан 1,2 фоизга ошгани ва ўзининг энг катта кўрсаткичини янгилагани ҳақида айтилган ҳисоботни тақдим қилди.

Таъкидланишича, ҳароратнинг 1,5 фоизга ўсиши ўтган йили Парижда тузилган иқлим бўйича келишувда ҳарорат ошишининг юқори чегараси қилиб белгиланган.

Шу тариқа, 2016 йил нафақат энг иссиқ йил бўлади, балки кетма-кет учинчи йил максимал кўрсаткич қайд қилинади. Бу эса тарихдаги энг иссиқ 17 та йилдан 16 таси 21-асрга тўғри келишини англатади.

 

Мавзуга оид