Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд 28 йил умрини қамоқда ўтказган америкаликни айбсиз деб топди
Фото: © Fotolia
Америкалик номусга тегиш жиноятида айбланиб, 28 йил умрини қамоқда ўтказганидан сўнг, бугунга келиб, суд уни айбсизлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Denver Post нашри ёзмоқда.
"Бу мен узоқ вақт ўйлаган онларимдир", — деб маҳбуснинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Газетанинг маълум қилишича, Денвер шаҳрининг (Коларадо штати) судьяси душанба куни 1987 йил жиноят қилган, деб айбланган Кларенс Мозесни “айбдор эмас”, деб топди. Унга нисбатан 1988 йилда айб қўйилган эди. Жабрдийда уч нафар гумонланувчи ҳақида маълум қилган, аммо Мозеснинг юзи унинг тушида кўринганини сабаб қилиб, эркакни айбдор қилиб кўрсатган эди.
Мавзуга оид
22:02 / 01.01.2026
Путин қароргоҳига ҳужум: Россия Мудофаа вазирлиги далилларни қўлга киритганини даъво қилди
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
17:43 / 01.01.2026
МРБ Трампга: Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринмаган – ОАВ
03:54 / 01.01.2026