Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан амалий анжуман бўлиб ўтди
2016 йил “16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган турли диний конфессия раҳбарлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистонда дин соҳасининг турли жиҳатлари кенг ёритилди. Жумладан, ҳар йили республика Ҳукумати кўмаги остида ўзбекистонликлар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконига эга бўлмоқдалар. Юртимиз мусулмонлари Макка ва Мадина шаҳарларига Ҳаж ва Умра ибодатларини адо қилиш, христианлар Россия, Греция, яҳудийлар Исроилга бориб зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлмоқдалар.
Булардан ташқари, тадбирда дин соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бошқа жиҳатлари, шулар қаторида диний таълим, тарихий обидалар, масжид, мадраса ва ноисломий диний конфессия ибодатхоналарининг қайта тикланиши ҳамда бошқалар ҳам кенг ёритилди.
Тадбир доирасида мустақиллик йилларида чоп этилган диний-маърифий мазмундаги адабиётлар, қўлланма ва дарсликлар кўргазмаси ташкил қилинди.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026