Жаҳон | 09:15 / 16.11.2016
5186
1 дақиқада ўқилади

Асад: Трамп террорчиликка қарши курашса, Суриянинг табиий иттифоқдошига айланади

Фото: rtp.pt

Сурия президенти Башар Асад Сурияда АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампдан ҳозирча ҳеч нарса кутилмаслигини, бироқ Трамп террорчиликка қарши курашишни бошласа, у Суриянинг табиий иттифоқдошига айланади, деб айтди. Асад бу ҳақда Radio e Televisao de Portugal’га берган интервьюсида маълум қилди.   

"Агар Трамп террорчиликка қарши курашмоқчи бўлса, унда биз бу масалада террорчиларни яксон қилмоқчи бўлган Россия, Эрон ва бошқа давлатлар билан бўлганидек, албатта унинг иттифоқдоши бўламиз", деб айтди Асад. 

Шу билан бирга Асад Трамп ўз лавозимига киришгунча яна икки ой кутиш кераклигини айтди. Асаднинг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти президентга таъсир қилиши мумкин бўлган бир неча кучлар ва "ҳомий"лардан иборат.
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид