12:55 / 16.11.2016
3457

Кобулда теракт рўй бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

16 ноябрь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги гувоҳларга асосланиб хабар тарқатган.

Агентлик маълумотларига кўра, худкуш террорчи портловчи қурилмалар ўрнатилган мотоциклда Афғонистон хавфсизлик хизмати вакиллари кетаётган автомобилга бориб урилган. 

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаяпти.

Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Top