Эрдўған Покистон президенти билан қўшма матбуот конференциясида иштирок этди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған расмий ташриф билан Покистонга ташриф буюрди ва у ерда бош вазир Наваз Шариф томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Маросимдан сўнг икки мамлакат етакчилари матбуот учун суратга тушишди, шундан кейин муҳокамаларга йўл олишди. Бу ҳақида Туркия давлат раҳбарининг расмий сайтида маълум қилинди.
Туркия Кашмир ҳудудидаги нотинчликдан ташвишда ва мазкур муаммо мулоқот йўли билан ҳал қилиниши керак, дея таъкидлади Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Покистон президенти Мамнун Ҳусайн билан бўлиб ўтган қўшма матбуот конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, Анқара ва Исломобод қийин дамларда бир-бирларини қўллаб-қувватлашади.
«15 июлда Туркияда бўлиб ўтган ҳарбий тўнтарув ҳаракати бартараф этилганидан кейин ҳам шундай бўлди», - деди Эрдўған. Давлат раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи оқими ҳар қандай жиноят ва қон тўкишга қодир эканлигига урғу берди.
TRT нашрининг ёзишича, Эрдўған Туркия ва Покистон ўртасидаги эркин савдо келишувига доир ишларнинг жорий йил охирига қадар ниҳоясига етишига умид билдирган.
Икки кунлик ташриф доирасида Эрдўған Исломободда бош вазир Навоз Шариф билан ҳам музокаралар ўтказади, парламентнинг юқори ва қуйи палаталари қўшма мажлисида сўзга чиқади.
Покистонга уюштирган ташрифи давомида Туркия президентига унинг турмуш ўртоғи Амина Эрдўған, бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Туғрул Туркеш, ҚК бош штаби бошлиғи Хулуси Акар, оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фотима Бетул Саян Қоя, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Олбайроқ, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Миллий разведка ташкилоти раҳбар ўринбосари Ҳоқон Фидан ҳамроҳлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти эртага, 18 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.
Мавзуга оид
19:04 / 26.11.2024
Покистонда минглаб намойишчилар собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024