Жаҳон | 15:30 / 17.11.2016
4876
1 дақиқада ўқилади

Конгресс: АҚШ Трамп даврида ҳам фуқароларни кузатишни давом эттиради

Фото: Reuters

Америка ҳукумати янги президент Дональд Трамп даврида ҳам фуқароларнинг интернет фаоллиги ва телефон суҳбатларини кузатиш ишларини маълум бир шаклда давом эттиради. АҚШ Вакиллар палатаси миллий хавфсизлик қўмитаси бош маслаҳатчиси Жоан О'Хара шундай фикрни билдирган.

2001 йил 11сентябрь воқеаларидан сўнг, АҚШда махсус хизматларга фуқароларнинг интернетдаги фаоллиги ҳамда терроризмга қарши кураш мақсадида телефон суҳбатлари ёзувларини тинглашга имкон берувчи Patriot Act қонуни қабул қилинди. 2015 йилда Барак Обама Сенат томонидан "АҚШдаги эркинлик тўғрисидаги қонун"ни (Freedom Act) имзолади. У аслида Patriot Act қонунининг янги таҳрири ҳисобланади.

"Айтишим мумкинки, дастур қайсидир шаклда давом эттирилади", — деган О'Хара Sputnik агентлигига берган интервьюсида.

Мулозимнинг таъкидлашича, АҚШга кириб келаётган қочқинларни назорат қилиш масаласи бирмунча баҳсли бўлгани сабаб Конгрессда муҳокама этилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид