“MITUZ Open Data Challenge 2016" танловига старт берилди
Танлов жорий йилнинг 26-27-ноябр кунлари Тошкентдаги Инҳа университетида бўлиб ўтади. “MITUZ Open Data Challenge 2016” танлови – иловаларни очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш бўйича ҳар йилги танлов бўлиб, унда якка ва жамоавий тарзда иштирок этиш мумкин. Ушбу танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, БМТТД Ўзбекистондаги вакиллиги, UZINFOCOM маркази, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
MITUZ Open Data Challenge танлови - бу дастурчилар, дизайнерлар ва журналистлар жамоаларининг очиқ ҳукумат портал маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа. “MITUZ Open Data Challenge” танловининг фарқи шундаки, гуруҳлар аниқ белгилаб берилган муддат ичида ҳаракатланишлари лозим. Икки кун муддатда мавҳум ғоялар, инфографика ва мақолалар янги веб ёки мобил хизматларнинг тажриба намуналарига ёҳуд алфа-кўринишларига айлантирадилар. Уч кунлик қизғин фаолият натижасида, “MITUZ Open Data Challenge 2016” танлови иштирокчилари барча соҳаларда, шунингдек, молия, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда фойдали бўлган янги лойиҳаларни тақдим этадилар.
Шундай қилиб, мобил ва веб-иловалар, инфографика, медиа-лойиҳалар, мақолалар тадбирнинг моддий маҳсули бўлади.
Лойиҳаларни ишлаб чиқишдан ташқари, “MITUZ Open Data Challenge 2016” танлови доирасида маълумотлар журналистикаси бўйича мастер-класслар ҳамда дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлашга оид тренинглар бўлиб ўтади.
Танловда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақами ва электрон почтасига мурожаат этишингиз мумкин:
+998(97) 747 06 33
rimma.mukhtarova@gmail.com
Мавзуга оид
16:54
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
16:01 / 05.11.2024