Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронга Boeing самолётларини сотмайди
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Эронга Boeing самолётларини сотиш ва уларни лизингга беришни тақиқловчи қонунни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. Республикачилар партияси томонидан тайёрланган ҳужжатни 243 нафар депутат маъқуллаган, 174 нафари қарши чиққан.
«Америка солиқ тўловчилари, банк тизими дунёдаги энг йирик терроризм ҳомийсига самолётлар харид қилишда ёрдам бермаслиги керак», — деган республикачиларнинг Палатадаги аъзоси Боб Долд.
Эндиликда, қонун лойиҳасини Сенат муҳокама қилиши керак. Бу ерда Республикачилар партияси вакиллари аксариятни ташкил этади. Шундан сўнг, у имзолаш учун АҚШ президентига тақдим этилади.
Июнь ойида Американинг Boeing корпорацияси Эроннинг Iran Air давлат авиакомпанияси билан дастлабки келишувга эришган эди. Бу битим, савдо санкциялари бекор қилинганидан сўнг, Эрон ва Америка ишлаб чиқарувчиси ўртасидаги энг йирик келишувлардан бири бўлиши кутилаётганди. Ислом республикаси транспорт вазири Аббос Оҳундий битимни 25 миллиард долларга баҳолаган эди.
Мавзуга оид
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
09:10 / 24.04.2026
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
08:50 / 24.04.2026