Технология | 07:43 / 18.11.2016
4699
1 дақиқада ўқилади

Британиядаги йирик операторлардан бири хакерлар нишонига айланди

Фото: © AFP

Хакерлар Буюк Британиянинг Three Mobile мобиль алоқа оператори фойдаланувчиларининг маълумотлар базасини бузишган. Улар компания ходимларидан бирининг логин ва паролини билгач, ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишган, деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

Воқеадан хабардор манбаларнинг сўзларига кўра, компания мижозларининг учдан икки қисми — тахминан олти миллион кишига оид маълумотлар кенг оммага ошкор бўлиши мумкин. Ахборотлар базасида фойдаланувчиларнинг исми-шарифи, телефон рақамлари, манзили ва таваллуд кунлари мавжуд бўлган. Унда, ҳеч қандай молиявий маълумот сақланмаган. 

Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги аллақачон 3 кишини ҳибсга олган. Суриштирув ишлари давом этаётгани хабар қилинмоқда. Британия оператори, хакерлар қўлга киритган маълумотларини интернет орқали жиноятчиларга сотишидан хавотирланмоқда. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид