Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон дунёга машҳур 200 нафар қалам устасидан иборат бўлган гуруҳга қўшилди
Ўзбекистон дунёга машҳур 200 нафар қалам устасидан иборат бўлган гуруҳга қўшилди. Ушбу гуруҳ романнавислар, пьесалар муаллифлари ва шоирлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси ушбу ҳафта давом этаётган «Кичик ҳикоялар» кампаниясида иштирок этмоқда. Тахминан 7 қатордан иборат бўлган митти ҳикояларда 20 ноябрь куни нишонланувчи Жаҳон болалар кунининг моҳияти ёритилади. ЮНИCЕФ ҳар бир болани ёрдам ва умид билан таъминлаш йўлидаги 70 йиллик меҳнат фаолияти санасини нишонлашни айнан митти ҳикоялар туркуми билан бошламоқда.
«Кичик ҳикоялар» кампаниясида Чиманда Адичи, Пауло Коэло, Кристина Ламб ва Нуриддин Фараҳ ҳамда яна 200 нафар дунёга машҳур ёзувчи қатнашмоқда. Ўзбекистонлик бир қатор машҳур ва ёш ёзувчилар болалар учун дунё қандай бўлишини исташларини тасвирлаш ҳаракатига қўшилдилар.
«Кичик ҳикоялар» кампанияси БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинган санани нишонлаш учун 25 ноябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
19:01 / 12.01.2026