Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти Имом ал-Бухорий мажмуасида жума намозини ўқиди
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигидаги Туркия ҳукумати делегацияси 18 ноябрда Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар қилинган эди. Президент Ўзбекистонга ташрифи давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.
Хусусан, Ражаб Эрдўған Имом ал-Бухорий ва Имом Мотуридий мажмуаларида, шунингдек, Регистон майдони, Улуғбек, Шердор ва Тилла-кори мадрасалари ҳамда Гўри-Амир мақбарасини бориб кўрган.
Ражаб Тоййиб Эрдўған зиёрат чоғида Ислом оламининг буюк олими, муҳаддис Имом ал-Бухорий мажмуасида жума намозини адо этгани ҳам хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:40
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
11:13 / 10.02.2026
Фидан Туркия ядровий пойгага қўшилишини истисно қилмади
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
15:30 / 03.02.2026