Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда масжид портлатилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 32 нафарни ташкил қилмоқда
© REUTERS/ Omar Sobhani
Афғонистон пойтахти Кобул туманларидан бирида жойлашган масжиднинг портлатилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 нафарга етди, 50 дан кўпроқ одам жароҳат олган, деб айтилмоқда БМТнинг Афғонистондаги миссияси баёнотида.
Аввалроқ 27 киши ҳалок бўлгани ва 35 киши яралангани маълум қилинганди.
Портлаш 21 ноябрда Дар ул-Аман туманида кундузи содир этилган. Террорчи-худкуш масжид ичида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Таъкидланишича, террорчи шиаларни нишонга олган.
"БМТнинг Афғонистондаги миссияси Кобулдаги Бакир ул-Улом масжидига қилинган ҳужумни қоралайди. Ҳужум оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлган, 50 дан кўпроқ киши яраланган, улардан кўпи болалардир", дейилган миссия сайтида чоп этилган хабарда.
Портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган. TOLO News телеканалининг маълум қилишича, "Толибон" ҳаракатининг вакилларидан бири гуруҳнинг бу терактга алоқаси йўқлигини айтган.
Мавзуга оид
14:47 / 25.02.2026
Самарқандда хонадонда портлаш содир бўлди
20:48 / 24.02.2026
Москвадаги вокзалда портлаш: Бир полициячи ҳалок бўлиб, яна 2 нафари жароҳатланган
15:23 / 24.02.2026
АЭСда водородли портлашлардан ҳимоя бўйича талаблар лойиҳаси ишлаб чиқилди
12:49 / 24.02.2026