Жаҳон | 09:51 / 22.11.2016
11907
2 дақиқада ўқилади

Сноуден Трампнинг шунчаки президент эканлигини айтди

Америка махсус хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуден янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трампнинг қадрини пасайтириб, унинг "шунчаки президент" эканлигини айтди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.

"Дональд Трамп - шунчаки президент. Бу муҳим позиция. Бироқ у кўпчиликдан бири", - дея келтиради агентлик Сноуденнинг сўзларини. У Стокгольмда бўлиб ўтган конференцияда онлайн иштироки чоғида шундай фикр билдирди. 

Сноуден Трамп маъмуриятининг уни қўлга олиш ҳаракатларидан хавотирда эмаслигини қўшимча қилди. "Менга барибир. Ҳақиқат шундаки, Дональд Трамп Марказий разведка бошқармасига (МРБ) янги раҳбар тайинлади, у эса мендан "диссидентларни қандай йўқ қилиш керак - қаранг" дейиш учун мисол сифатида фойдаланади. Бироқ мени автобус ёки дрон уриб юборса, ёки эртага вертолётдан қулаб тушсам-чи, биласизми нима? Бу аслида мен учун у қадар аҳамиятга эга эмас, чунки мен қабул қилган қарорларимга ишонаман", - деди Сноуден. 

Эдвард Сноуден 2013 йилда АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматларининг интернетдаги кузатув дастурларига доир бир қатор махфий материалларни Washington Post ва Guardian газеталарига етказган. У Ҳонгконгга парвоз қилган, у ердан эса - Москвага. Шундан сўнг Америка ҳукумати унинг паспортини бекор қилган. Бу Сноуденга юридик жиҳатдан Россияни тарк этишга йўл қўймасди. 

Кейинчалик Москва АҚШга қарши ўз фаолиятини тўхтатиш шарти билан уни вақтинчалик бошпана билан таъминлади. 2014 йилнинг 1 августида Сноуден уч йиллик пропискага эга бўлди, бу унга нафақат Россия, балки ундан ташқарида ҳам саёҳат қилиш имконини беради. 

Мавзуга оид