ФИФА Исроил ва Фаластин ҳукумати билан учрашув ўтказди
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг Исроил-Фаластин можароси бўйича кузатув комиссияси вакили Токио Сехвале Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Исроил ва Фаластинда бўлиб ўтган учрашувларнинг мақсади Фаластин ҳудудига кишиларнинг кўчиши, шунингдек, Исроил клублари билан боғлиқ баҳсли масалалар бўйича олиб борилган ишлар ҳақида амалдорларни хабардор қилишдан иборат эди.
«Биз ушбу мураккаб масалаларни барча томондан ҳал этиш ниятидан руҳланиб кетдик, - деди Сехвале. – Биз ФИФА кенгашига январь ойида ташкилот принципларига асосланган ҳолда ҳисоботлар тақдим этамиз. Унда мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича, шунингдек, ФИФА қарорларини турли конфедерациялар доирасида қўллаш ва футболдан кишиларга қувонч келтиришда кўприк сифатида фойдаланиш ҳақида ички келишувларга алоҳида урғу берилган бўлади. Спорт сиёсатдан ташқарида бўлиши лозимлиги ҳақида уқтирилади».
Сехвале ўз сафари якунлари ҳақида ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ташкилот бош котиби Фатма Самурани хабардор қилади. Улар яқин орада ушбу ҳудудга ташриф буюриш ниятида.
Мавзуга оид
16:36
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
20:47 / 26.09.2024
АҚШ ва иттифоқчилар Исроил ва «Ҳизбуллоҳ»ни урушни тўхтатишга чақирди. Нетаняҳу зарба йўллашда давом этишни буюрди
12:03 / 26.09.2024
Исроил Ливандаги юзлаб нишонларни йўқ қилди
09:10 / 26.09.2024