Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони Муса Мусалаев ўлдириб кетилди
Германияда кикбоксинг бўйича кўп бор жаҳон чемпиони бўлган Муса Мусалаев ўлдириб кетилди. Augsburger Allgemeine газетаси берган маълумотга кўра, келиб чиқиши татаристонлик бўлган Муса Германиянинг Ной-Ульмдаги уйи остонасида отиб кетилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, спортчини ниқобда бўлган номаълум кимса отиб ташлаган. Қотил шундан сўнг ҳайдовчиси бўлган машинага ўтириб, қочиб қолган.
Полицияда маълум қилишларича, жиноятчи қидирувга берилган.
37 яшар Муса Мусалаев кикбоксинг бўйича Prince Team жамоасининг сардори эди. У 2013 йилдан буён Германияда истиқомат қилиб келади.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026