Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жамоаси Игор Сергеевни қайтариб юборди
Шу йилнинг ёзида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасидан Хитойнинг «Бейжинг Гоан» жамоаси сафига бориб қўшилган Игорь Сергеев бу лигада узоқ вақт қолмади.
Шартномага кўра, Сергеев хитойликлар клубида 6 ойлик муддатда ижара асосида тўп суриши, агар жамоада яхши ўйин кўрсата олса, қўшимча шартнома таклиф этилиши назарда тутилганди.
Бироқ ўз дебютини «Тянжин Теда»га қарши 14 дақиқалик ўйини (0 – 0) билан бошлаган ҳужумчининг Хитойдаги фаолияти жуда омадсиз кечди. Умумий ҳисобда 14 маротаба (7 маротаба асосий таркибда) «Бейжинг Гоан» сафида майдонга тушган Сергеев 700 дақиқа майдонда тўп сурди ва атиги битта гол урди холос.
Хитойдаги ишончли манбанинг таъкидлашича, «Бейжинг Гоан» футболчи билан шартнома тузишни истамаган ва футболчи «Пахтакор» клубида фаолиятини давом этириши мумкин. Футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг 31 декабрида ўз якунига етади.
Мавзуга оид
19:42 / 29.12.2025
Тайван — Хитой биқинидаги «порох бочкаси»
13:56 / 29.12.2025
Хитой Тайван атрофида машғулот бошлади: ҳарбийлар оролни блокада қилишни синовдан ўтказади
19:11 / 28.12.2025
Хитой АҚШнинг 20та компаниясига қарши санкция киритди
19:33 / 27.12.2025