Жаҳон | 19:28 / 23.11.2016
7479
1 дақиқада ўқилади

Мўсул ИШИД қўлидан тез орада озод этилиши кутилмоқда

Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Ироқдаги Мўсул шаҳри ИШИД жангарилари қўлидан яқин ҳафталар ичида бутунлай озод этилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Германиялик сиёсатчи, 21 ноябрь куни Берлинда ўзининг ироқлик ҳамкасби билан учрашувини эслатган. Учрашув чоғида вазирлар бу шаҳар озод этилишидан кейин амалга ошириладиган чоралар ҳақида гаплашишган.

«Биз шаҳарнинг озод этилишидан кейин ташланадиган қадамлар хусусида сўзлашдик. Умид қиламанки, Мўсул яқин ҳафталарда тўла озод қилинади», — деган вазир.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид