Трамп Россия билан муносабатларни яхшилаш тарафдори, бироқ...
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тарафдори, бироқ бу йўналишда тубдан бурилиш ясамоқчи эмас. Бу ҳақида республикачи The New York Times газетаси журналистлари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Манбага кўра, Трамп Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган телефон мулоқотига доир тафсилотлар билан бўлишишдан бош тортган. Шундай бўлса-да, Путин билан муносабатлар яхшиланса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган, бироқ Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни таърифлашда "қайта йўлга қўйиш" сўзини қўллашга қаршилигини билдирган.
"Рўй берган воқеалардан кейин бу сўзни қўллашни жоиз деб билмайман", - деди Трамп. Сайлов олди кампаниясида республикачи бир неча марта Ҳиллари Клинтон томонидан қўлланган Россия-Америка муносабатларини "қайта йўлга қўйиш" борасидаги уринишлари таназзулга юз тутганини ёдга солди. Трампнинг фикрича, Клинтон ва Барак Обама маъмуриятининг хатолари сабабли АҚШ ва РФ ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.
Мақолада ёзилишича, Трамп журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувида Суриядаги тўқнашувларни тўхтатишга доир аниқ ғоялари борлигини маълум қилган, бироқ бу борадаги режаларига батафсил тўхталмаган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024