Ўзбекистон | 19:30 / 23.11.2016
9706
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади

Фото: UZA.UZ

Ўзбекистонда 24 ноябрдан президентлик сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади.

Бу тадбир сайлов кунида меҳнат сафари билан ўз яшаш манзилида бўлмайдиган ва сайловда қатнаша олмайдиган сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўтказилади.

Муддатидан олдин овоз бериш кунлари тўққиз кун, сайловчига қулай тартибда сутканинг маълум бир қисмида бўлиб ўтади.  Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақтида округ сайлов комиссияси вакиллари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Муддатидан олдин овоз бериш 2 декабрь куни якунланади. 


 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид