04:38 / 24.11.2016
8217

ЕЧЛ. С гуруҳи. Барча масалага ойдинлик киритган тур

Фото: UEFA.com

Қуръа ташлаш маросимидан кейин нисбатан кучли жамоалар йиғилган гуруҳ дея таъриф берилган С гуруҳида 5-турга келиб барча саволларга жавоб топилди. Ким биринчи, иккинчи. Ким Европа лигасига йўл олади, ким еврокубоклар билан хайрлашади. Бу саволларнинг барчаси сўнгги тур олдидан ўз жавобига эга бўлди.

Мёнгхенгладбахда «Боруссия» меҳмони бўлган Хосеп Гвардиола шогирдларини кейинги босқичга чиқиш учун дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Аммо бу биринчи ўрин учун курашдан воз кечиш дегани эди. Аслида 1-ўрин учун «Барселона»ни қувиб ўтиш тақвимни ҳисобга олса деярли бажариб бўлмас вазифа эди. Натижада «Сити» биринчи навбатда плей-офф йўлланмасини қўлга киритишни ўйлади ва бунга эришди - 1:1. «Боруссия» «Сити»дан уч очко ортда қолаётган бўлса ҳам ўзаро ўйинлардаги (меҳмонда «Сити»га 0:4 ҳисобида имконият бой берилган) натижа туфайли улар Гвардиола жамоасини қувиб ета олмайдиган бўлди. Аммо 5 учрашувда тўпланган 5 очко жамоага Европа Лигаси йўлланмасини тақдим этди.

Сабаби «Барселона» «Селтик» уйига ташриф буюриб Мессининг дубли эвазига ғалаба қозонди. Натижада «Барса» гуруҳда биринчи, «Сити» иккинчи, «Боруссия» учинчи ва шотландияликлар сўнгги ўринни эгаллаши ойдинлашди. Бу гуруҳда сўнгги тур шунчаки расмиятчилик учун ўтказилиши ойдинлашди.

 

Чемпионлар лигаси. C гуруҳи. 5-тур

Селтик – Барселона – 0:2
Голлар: Месси, 24 (0:1); Месси, 56 (0:2, пен).
Огоҳлантиришлар: Святченко, 23; Лустиг, 71; Армстронг, 87 – Альба, 41; Роберто, 63; Неймар, 71; Ракитич, 88.

 

Боруссия Мёнгхенгладбах – Манчестер Сити – 1:1
Голлар: Раффаэл, 23 (1:0); Сильва, 45+1 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Штиндль, 20; Дахуд, 49; Янчке, 69; Раффаэл, 71 – Фернандиньо, 43.
Четлатишлар: Штиндль, 51 – Фернандиньо, 63.

Top